Nilufar Usmonova - Kel İkkimiz (Transliteration)

Transliteration

Кел Иккимиз

Мағрур бошим эгиб, кўксинга босиб
Қайноқ лабинг ила аста ўпасан
Кўзларимга жовдираб узоқ термулиб
Қўлларимдан қўлинг узиб кетасан
 
Бунча шошилмасанг ҳижрон боғингга
...да гул эмас тикан терасан
Шунча жабр етмасми ёшлик чоғингга
Наҳот кексайганда ҳам йиғлаб ўтасан
 
Нақарот 2х
Кел иккимиз тирилтириб эртакларимиз
Севгимиз бахтидан достон битайлик
Севгимиз (ишқимиз) тилларда афсона бўлиб
Севишганлар йўлига бир нур тутайлик
 
Ранжиса-да 10 йиллик азобдан юрак
Уриб турар чунки унда бор тилак
Бошқаси истакмас бир сендан бўлак
Бизларга-сен, сен бегим керак
 
Истагим қалбингда танҳо гул бўлай
Ишқингда ёниб бир умр кул бўлай
Масхара айлатма ул зағчаларга
Боғингда сайраган бир булбул бўлай
 
Нақарот 2х
Кел иккимиз тирилтириб эртакларимиз
Севгимиз бахтидан достон битайлик
Ишқимиз тилларда афсона бўлиб
Севишганлар йўлига бир нур тутайлик
 
Нафратланиб кетаман гоҳо ўзимдан
Чарчадим ёш артиб қаро кўзимдан
Лек сени севаман, сени севаман
Шунга ҳеч тушмайсан қўшиқ сўзимдан
 
Розиман устимдан ҳўп ҳамма кулсин
Кимлардир сабримдан, ахтимдан кулсин
Олам кулсин, душман кулсин, ул ёрлар кулсин
Мен-чи бахтга тўлай, бизни Аллоҳ қўлласин
 
Нақарот 2х
Кел иккимиз тирилтириб эртакларимиз
Севгимиз бахтидан достон битайлик
Севгимиз (ишқимиз) тилларда афсона бўлиб
Севишганлар йўлига бир нур тутайлик
 
Кел...
 
Submitted by amateur on Fri, 17/03/2017 - 19:39
Uzbek

Kel İkkimiz

More translations of "Kel İkkimiz"
Uzbek → Transliteration - amateur
Comments