Ozodbek Nazarbekov - Севармисан

الإعلانات
الاوزبكستانية/Cyrillic/الترجمة الحرفية
A A

Севармисан

Кўнглинг қулфин бузиб кирсам,
Бўронлардек тўзиб келсам,
Сўнг умидим узиб кўрсам,
Йиғлармисан, кутармисан...
 
Кулгинг қўшар жонимга жон,
Бир севиб йиғлашинг армон,
Мен учун юракдан, жонон,
Йиғлармисан, севармисан...
 
Сўнгги бора йўқлаб келсам,
Пойингга бош қўйиб ўлсам,
Менинг телбам дея, эркам,
Йиғлармисан, севармисан...
 
Йиқилсам тафтингдан куйиб,
Кипригинг остидан тўйиб,
Ёшдан лабингга сув қуйиб,
Йиғлармисан, кўнармисан...
 
Сочларинг бўйнимда дорим,
Кўнглимда ягона борим,
Ёмғирдек бир бор, баҳорим,
Йиғлармисан, йиғлармисан...
 
Сўнги бора йўқлаб келсам,
Пойингга бош қўйиб ўлсам,
Менинг телбам дея, эркам,
Йиғлармисан, севармисан...
 
تم نشره بواسطة Ashi UdegedanAshi Udegedan في الخميس, 18/10/2012 - 23:11
تم تعديله آخر مرة بواسطة Ashi UdegedanAshi Udegedan في الخميس, 30/01/2014 - 04:01
شكراً!تم شكره مرة واحدة

 

الإعلانات
فيديو
Ozodbek Nazarbekov: Top 3
التعليقات