Advertisements

Ishonmay (Transliteration)

  • Artist: Rayhon (Райҳон Ғаниева (Rayhon Gʻaniyeva))
  • Song: Ishonmay 2 translations
  • Translations: Russian, Transliteration
Transliteration
A A

Ишонмай

Билгин, сен ҳаётим мазмуни бўлиб қолдинг,
Қўлимга эмас, юрагимга кишан солдинг.
Меҳрим сўнмай зулматларда ҳам
Мен севавердим, қилса ҳам алам.
Балки, шўхлигим кўриб, ишонмадинг менга,
Балки, ҳаёт мажбурлаб шартлар қўйди сенга,
Айбламайман сени мен ҳеч ҳам,
Мен севавердим, қилса ҳам алам.
 
Ўғирладим мен балки севгингни,
Ўғирладим мен балки соф меҳрингни,
Ўғирламадим лекин бошқасин,
Исботлай қандай?
Айта олмай сенга сени севаман,
Ишонмай менга мени севасан,
Гумондан яралганми ё севги?
Айт жавобингни... (2х)
 
Гуноҳсиз гуноҳкорга айландим бир зумда,
Тақдир ҳазили қўпол, ўргандим бир кунда,
Айт, жавоб берай не ишим учун?
Исботмас ҳатто севишим бугун.
Гумонингдан яралган севги эгди бошим,
Тўрт девор ичра йиғлайвериб, қолмади ёшим,
Бу ердан ҳеч кўринмас қуёш,
Енгилмас севгим, бераман бардош.
 
Ўғирладим мен балки севгингни,
Ўғирладим мен балки соф меҳрингни,
Ўғирламадим лекин бошқасин,
Исботлай қандай?
Айта олмай сенга сени севаман,
Ишонмай менга мени севасан,
Гумондан яралганми ё севги?
Айт жавобингни... (2х)
 
Submitted by Ashi UdegedanAshi Udegedan on Fri, 21/06/2013 - 09:20
More translations of "Ishonmay"
Transliteration Ashi Udegedan
Rayhon: Top 3
Comments
Advertisements
Read about music throughout history