Advertisement

O'zbegim (Transliteration)

Advertisement
Transliteration

Ўзбегим

Булбулзабон тил бердинг,
Севги тўла дил бердинг,
Мангу қўшиғим бўлдинг, ўзбегим.
 
Йигирма беш ёшдасан,
Гултожимсан бошдасан,
Сен бошқасан, бошқасан, ўзбегим.
 
Тупроғи тўтиё юрт,
Бағри тўла зиё юрт,
Осмонда ой ягона,
Ерда ўзинг танҳо юрт.
 
Кимларга армон бўлдинг,
Кимларга дармон бўлдинг,
Буюк ипак йўлида
Энг улуғ карвон бўлдинг.
 
Булбулзабон тил бердинг,
Севги тўла дил бердинг,
Мангу қўшиғим бўлдинг, ўзбегим.
 
Йигирма беш ёшдасан,
Гултожимсан бошдасан,
Сен бошқасан, бошқасан, ўзбегим.
 
Моҳитабон ўзбегим, ширинзабон ўзбегим!
Моҳитабон ўзбегим, ширинзабон ўзбегим!
 
Қучоғинг кезиб юрдим,
Иқболинг сезиб юрдим,
Суйгансан онам бўлиб,
Бахтингда бахтим кўрдим.
 
Кимларга армон бўлдинг,
Кимларга дармон бўлдинг,
Буюк ипак йўлида
Энг улуғ карвон бўлдинг.
 
Булбулзабон тил бердинг,
Севги тўла дил бердинг,
Мангу қўшиғим бўлдинг, ўзбегим.
 
Йигирма беш ёшдасан,
Гултожимсан бошдасан,
Сен бошқасан, бошқасан, ўзбегим
 
Моҳитабон ўзбегим, ширинзабон ўзбегим!
Моҳитабон ўзбегим, ширинзабон ўзбегим!
 
Ҳей юртим, ўзим айланай, ўзим ўргилай,
Ҳей юртим, адойинг бўлай, фидойинг бўлай.
Моҳитабон ўзбегим, ширинзабон ўзбегим!
Моҳитабон ўзбегим, ширинзабон ўзбегим!
 
Submitted by amateur on Fri, 21/09/2018 - 18:43
Uzbek

O'zbegim

Shahzoda (Uzbekistan): Top 3
Idioms from "O'zbegim"
See also
Comments