Advertisements

Sevara Nazarkhan - Алла (Anna)

  • Artist: Sevara Nazarkhan (Sevara Nazarxon (Севара Назархон))
  • Album: Yol Bolsin
  • Translations: Russian, Transliteration #1, #2
Uzbek/Cyrillic/Transliteration/Transliteration 2
A A

Алла

Бахтимга омон бўл,
ўсиб катта бўл,
Кундай ёруғ бўлсин
умринг, узун йўл.
Бахтимга омон бўл,
ўсиб катта бўл,
Кундай ёруғ бўлсин
умринг, узун йўл,
Умринг — узун йўл.
Босган қадамингдан
улуғ чиққан йўл,
Ухла, болам, ухла,
жоним, алла-ё алла,
 
Онангнинг орзуси
сенда жамулжам,
Элнинг умиди ҳам
сенда, жоним болам.
Сенда, жонгинам.
Сенга кўзин тиккан
жумлаю онанг,
Ухла, болам, ухла,
жоним, алла-ё алла.
Ухла, болам, ухла,
жоним, алла-ё алла.
 
Алпомиш, Темурлар
руҳи қўлласин,
Руҳи қўлласин,
Улуғ, эзгу ишлар
сари йўлласин,
Сари йўлласин.
Умринг шодон ўтсин,
қайғу билмасин.
Ухла, болам, ухла,
жоним, алла-ё алла.
Ухла, болам, ухла,
жоним, алла-ё алла.
 
Thanks!
thanked 2 times
Submitted by Ashi UdegedanAshi Udegedan on Fri, 26/10/2012 - 04:46

 

Translations of "Алла (Anna)"
Sevara Nazarkhan: Top 3
Comments
Read about music throughout history